Ekran o'lchami:
Matn o'lchami:
Asosiy
Texnikum haqida
Директор – Саримсақов Равшан Абдусаломович , 2021 йил 2 февралдан ушбу лавозимда, телефон рақами:+99897-335-14-85
Таълим муассаса биноси 2007 йил янги қурилган ва Касб-хунар таълими Марказининг 2007 йил 23 мартдаги 41-сонли буйруғига асосан “Марғилон сервис ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи” ташкил топган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги
ПФ-5812-фармони билан “Марғилон сервис ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи” ўрнида “Марғилон туризм ва сервис коллежи” ташкил топган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 октябрдаги
ПҚ-5270-сонли қарори билан “Марғилон туризм ва сервис коллежи” негизида “Марғилон туризм ва маданий мерос техникуми” ташкил этилди
Марғилон туризм ва маданий мерос техникуми хозирда “Мехмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқари”, “Туризм”, “Ошпазлик”, Мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси” йўналишлари мавжуд. 2024-2025 ўқув йилида 45 нафар ўқувчи тамомлади ва барчаси бандлиги таъминланди. Хозирда техникумда 234 нафар (197 нафари қизлар) ўқувчи мавжуд.
2025-2026 ўқув йилида жами 510 нафар ўқувчи тахсил олмоқда
Таълим муассасасида жами 45 нафар педагог-ходимлар (шундан 12 нафари ўқитувчи) мавжуд.
Ҳалқаро ҳамкорлик доирасида 2025-2026 ўққув йилидан бошлаб Саксония иқтисодиётида таълим маркази билан тузулган меморандум асосида “Мехмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” йўналишида махсус дастур асосида ўқитилиши бошланади.
margilonturizmtexnikum@gmail.com
+998973351485
Dushanba-shanba 08:00-16:00
Farg’ona viloyati, Marg'ilon shahri, Yangi Marg'ilon ko’chasi 72a-uy